1

Райҳон Лола билан муносабатлари ҳақида гапирди

ШОУ-БИЗНЕС 13.01.2017, 11:22
Теглар: Райҳон Ғаниева, Лола Йўлдошева
Райҳон Лола билан муносабатлари ҳақида гапирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўриш билан бирга турли интернет нашрларга шов-шувли интервьюлар беришга ҳам улгурмоқда. Хонанданинг навбатдаги ошкора суҳбати “Shok.uz” сайти учун бўлди. интервью давомида Райҳон шахсий ҳаёти ва ижодига дахлдор кўплаб саволларга жавоб берди. 

Сайт мухбирининг “Лола билан жанжаллашган экансиз?” қабилидаги саволига Райҳон қуйидагича жавоб берди: 

“Йўқ, шунчаки Лола билан йўлларимиз айро тушди. У билан гаплашмай қўйдик. Аслида биз ҳеч қачон дўст бўлмаганмиз. Манзура билан уришиб, жанжаллашиб қолганимиз ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди. Аслида эса Манзура билан ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган. Биз шунчаки ҳамкасблармиз. Биз дўст ёки дугона эмасмиз. Биз бирон жойга бирга бормаймиз. Мен уларни туғилган кунларга таклиф қилмайман. Яъни биз шунчаки бир соҳа вакилларимиз. Мен уларга ҳурмат билан муносабатда бўламан, бироқ бу дўстлик эмас. 

Лола билан ўртамизда ҳеч қандай зиддиятли вазиятлар бўлмаган. Шунчаки бизнинг ўртамизда масофа бор”.   

Маълумот учун, Райҳон ва Лола ижросидаги “Кўникмадим” дуэти кескин танқидларга сабаб бўлган эди.

Шарҳлар

Райҳон Ғаниеванинг янги оилавий суратларини кўрдингизми?

26.06.2018, 10:51

Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...
Райҳон ва Фарҳод энди Туркия саёҳатида (фото)

01.06.2018, 14:17

Сал аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи билан Москва сафаридан кадрлар тақдим этган эдик... Айни кунларда санъаткорлар оиласи, хонанданинг эгзаклари билан биргаликда...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
​Райҳон нима учун унга Америкага чиқишга рухсат берилмаганини изоҳлади

10.05.2018, 12:08

Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1