1

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди

СПОРТ 13.01.2017, 15:17
Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 27–28 январь кунлари Тожикистон U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Ўртоқлик учрашувлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.  Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.

Ўзбекистон термасидан ташқари футзал бўйича қитъа биринчилигида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 21 мамлакат терма жамоаси иштирок этади. 

Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Мендез U-20 терма жамоасига номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб қилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1