1

Бишкекда Boeing 747 самолёти қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 16.01.2017, 10:16
Теглар: Самолёт
Бишкекда Boeing 747 самолёти қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Boeing 747 юк самолёти Бишкек яқинига қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Бугун душанба тонгида, Гонконг-Бишкек рейсини амалга ошираётган  Туркиянинг Boeing 747 юк самолёти Бишкек аэропорти яқинидаги дала ҳовлилар қурилган қишлоққа қулади. Оқибатида 2 та уй ёниб кетди. Тинч аҳолидан 20 киши ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.
“Сўнгги маълумотларга кўра, қишлоқдаги 15 та уй вайронага айланган, 20 киши ҳалок бўлган”,– деб маълумот берди ФВВ вакили.
Ҳозирда ҳукумат вайрон бўлган уй эгаларининг аниқ сонини аниқламоқда.
Самолёт ҳалокатга учраган Соқулук туманига Қирғизистон республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамматкалий Абулғозиев, ФВВ бошлиғи Қубатбек Бўронов, транспорт ва йўллар вазирлиги раҳбари Жамшитбек Калиловлар етиб келди.

Шарҳлар

Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

08.05.2024, 10:48

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган “ Air India” авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда...
Майами аэропортига қўнган самолёт ёниб кетди (видео)

22.06.2022, 11:42

Доминиканнинг Red Air авиакомпаниясининг самолёти Майами халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг ёниб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Маълум қилинишича, самолёт сешанба куни маҳаллий...
АҚШда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

20.10.2021, 09:56

АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан...
Татаристонда бортида 22 киши бўлган самолёт қулаб тушди

10.10.2021, 17:31

Татаристоннинг Мензелинск шаҳрида бортида 20 нафар парашютчи ва иккита экипаж аъзоси бўлган Л-410 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақида "Риа Новости"га таяниб Zamon.uz хабар берди.Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1