Бу қиз 26 ёшга кирган бўлса-да, кийимини алмаштириш учун ҳамон онасининг ёрдамига муҳтож, деб хабар беради “Lemurov.net” нашри.
Бу дунёнинг шафқатсизлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Гўзал қизларга эса йигитларнинг шилқимлик қилиши табиий ҳолдир. Шунинг учун ҳам россиялик қизнинг ота-онаси унинг гўзаллиги туфайли кўчага чиқаришга қўрқади.
Россиялик Анжелика Кенова ҳеч қачон уйидан ташқарига чиқмайди. Чиққан тақдирда ҳам уни бир неча тансоқчи қўриқлайди. Гўзал қизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ота-онаси тансоқчи ёллаган. Агар Анжеликага диққат билан тикилсангиз, уни тирик одамга эмас, балки Барби қўғирчоғига ўхшатасиз.
“Агар инсоннинг ташқи қиёфасида жиддий нуқсонлар бўлсагина, косметикадан фойдаланиш мумкин”, дейди қиз.
“Ота-онам болалигимданоқ менга маликага муомала қилгандай муомала қилишган. Улар кўчага чиқишимга, ўғил болалар билан дўстлашишимга рухсат беришмаган”, дейди Анжелика.
“Шунинг учун менга реал ҳаётдаги воқеалар бегона, мен худди тирик қўғирчоққа ўхшайман. Болалигимда ота-онам мени “Барби” деб чақирарди. Ўзимни мазкур образга дастурлаштирилгандек ҳис қиламан’’.
Анжелика пластик жарроҳлик столга бирор маротаба ётмаганлигини таъкидлайди. Унинг ташқи қиёфасини табиат ҳақиқатан ҳам қўғирчоққа ўхшаб яратган. Ота-онаси унинг қомати чиройли бўлиши учун спорт билан шуғулланишга мажбур қилади. 26 ёшга кирган Анжелика доимий “кузатув” ва “ҳимоя” лардан қутулиш учун уйини тарк этишни орзу қилади.
“Ота-онам мени бир умр ойнали саройда сақлади, энди эса озодликка чиқишни истайман!” деди қўғирчоқ-қиз.
03.12.2020, 19:22
Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...16.12.2019, 11:35
Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...14.12.2019, 20:26
Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....25.12.2017, 11:33
Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...