2017 йилнинг 15 январь куни Москва вақти билан соат 01.32 да “Нижний Новгород-Саратов” 1Р-158 автомобил йўлининг Саратов вилояти ҳудудидан ўтувчи 547 километрида “Volvo” русумли юк автомобили ҳамда “Тoyota Verso” русумли енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Россия Федерацияси ФВВнинг берган маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бор. Улар 1975 йилда туғилган Людмила Базарова ҳамда 25 ёшли Зайнутдин Абдусаланов.
ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.