1

Роҳат постида содир бўлган 3 та автомобил иштирокидаги ЙТҲ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Фото)

ЖАМИЯТ 17.01.2017, 11:40
Теглар: Авто, ЙТҲ
Роҳат постида содир бўлган 3 та автомобил иштирокидаги ЙТҲ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Фото)

Тошкент шаҳри Роҳат постида 16 январь, душанба куни жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда. 

Хабарга илова қилинган суратларда Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларининг бир-бирига урилиши оқибатида жиддий зарар кўрганини кўриш мумкин. 

Асосан ҳайдовчилардан иборат “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари мазкур суратларни кенг муҳокама қилмоқда. Уларнинг айримлари ЙПХ пости яқинида бундай катта тезликда ҳаракатланган ва навбатини кутмай қаторга йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда қўшилиб олмоқчи бўлган ҳайдовчини қораласа, бошқалар эса асл вазиятни билмасдан туриб, хулоса чиқармаслик фикрини илгари сурмоқда.

Интернет фойдаланувчиларининг фикрига кўра, ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг тезликни ошириши ёки тормоз педали ўрнига газ педалини босиб юборгани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1