Актриса Зарина Низомиддинова отаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддиновни хотирлаб, Instagram`даги саҳифасида отаси билан бирга ижро этган биринчи ва ягона роли ҳақида сўзлаб берди.
“ ‘Дада, ана қаранг, комиссион дўкон,
Бизга олиб беринг магнитофон’. ‘Каратэ-каратэ’-1990 йилларнинг энг хит қўшиқларидан. Бу қўшиқ катта опам Моҳинур ҳамда акам Шоҳруҳ томонларидан ижро этилган.
Расмни пастки қисмида мен, бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки биринчи ролимни шу клипда ижро этган эканман.
Дадам ҳаётликларида клипда ҳам, кинода ҳам бирга суратга тушиш насиб этмади. Аммо, эътибор бериб қарасам, ижодимни айнан дадажоним билан мана шу клипдан бошлаган эканман. Инсон ҳар бир ишни бошлашдан олдин биринчи ўринда Аллоҳнинг, сўнгра ота-онанинг кўмаги жуда катта ёрдам беради, ўша дамда отажонимнинг қўллаб-қувватлаганлари шу кунгача ёрдам бериб келяпти. Отажоним жойингиз жаннатдан бўлсин. Доим қалбимизда, юрагимиздасиз”,—деб ёзади Зарина Низомиддинова.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддинов 2015 йил 23 апрель куни вафот этган эди.