1

Ана холос! “Реал” ўз майдонида“Сельта” мағлуб бўлди

СПОРТ 19.01.2017, 08:55
Ана холос! “Реал” ўз майдонида“Сельта” мағлуб бўлди

Испания Кубоги чорак финал дастлабки ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Сельта” футболчиларини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 64-дақиқасида Аспас ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Марсело чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 1 дақиқадан кейин “Реал” хатосидан унумли фойдаланган Кастро “Сельта”га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини “Сельта” стадионида бўлиб ўтади. Ўша ўйиндан кейин ярим финал масаласи ҳал бўлади.  

“Реал Мадрид” – “Сельта” 1:2

Голлар: 0:1 – 64 Аспас, 1:1 – 69 Марсело, 1:2 – 70 Кастро.

“Реал Мадрид” – Касилья, Варан, Марсело, Данило (Бензема, 80), Рамос, Кроос, Каземиро, Асенсио (Мората, 53), Модрич, Васкес (Ковачич, 71), Роналду.

“Сельта” – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя, Диас, Эрнандес, Васс (Гвидетти, 89), Бонгонда (Систо, 87), Аспас (Гомес, 82).

Огоҳлантиришлар: Рамос (6), Диас (42), Эрнандес (45).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1