1

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ТВ орқали оммабоп вақтларда эфирга чиқишда қийинчиликларга дуч келмоқда

ЖАМИЯТ 19.01.2017, 10:39
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ТВ орқали оммабоп вақтларда эфирга чиқишда қийинчиликларга дуч келмоқда

Шу йилнинг 18 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2016 йилдаги асосий тадбирлар режасининг бажарилиши ва 2017 йилдаги устувор вазифалари”га бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Фавқулодда вазиятлар Давлат тизимига кирувчи 40 га яқин вазирлик ва идора раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ўтган 2016 йил мобайнида вазирлик томонидан фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли хизматлари томонидан ис газидан, озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишлар ҳамда табиий газ чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида суҳбатлар ўтказилди. 

Шу билан бирга, 634 минг 596 та шахсий ҳовли жойлар, 23 минг 108 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 918 минг 97 та аҳоли яшаш хонадонлари ўрганиб чиқилиб, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, комплекс чора-тадбирлар режасида иситиш мавсумида аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб боришда оммавий ахборот воситаларидан, хусусан, марказий ва маҳаллий телерадиокомпаниялар имкониятларидан кенг қамровли фойдаланиш кўзда тутилган бўлсада, ис газидан заҳарланишларнинг олдини олишга қаратилган тематик видеороликларни оммабоп вақтларда эфирга узатишда қийинчиликларга дуч келинаётир.

Сел, сув тошқинлари, ер кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ўтган йил давомида республиканинг тоғли ҳудудларидаги қор заҳираларини ва баланд тоғли кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида, 7 маротаба аэровизуал кузатув ишлари амалга оширилди. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тозалаш бўйича 1362,6 минг м3 тупроқ, 91,4 минг м3 тош иши, 8,2 минг м3 бетон иши ва 172 тонна металл ишлари амалга оширилган. Ушбу ишларга 20 млрд. сўмдан зиёд бюджет маблағлари сарфланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1