1

“МЮ” даромад кўриш борасида “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдирди

СПОРТ 19.01.2017, 11:59
Теглар: Англия Премьер-лигаси
 “МЮ” даромад кўриш борасида “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдирди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Deloitte компанияси тадқиқотига кўра, 2015/2016 йилги мавсумда энг кўп даромад қилган клуб деб топилди. Манкунианлар 689 млн евро ишлаган ҳолда аввалгига нисбатан икки ўринга кўтарилди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.

Ҳисоботда чипталар савдоси, трансляция ва маркетинг инобатга олинган. Лекин ушбу рейтингдан трансферлардан кўрилган даромад жой олмаган. Қайд этиш керакки, 11 йил деганда "Манчестер Юнайтед" яна дунёнинг энг кўп даромад топган клубига айланди.

Даромад бобида "Барселона" 620,2 миллион евро даромад билан иккинчи ўринда қолди. "Реал" эса 11 йиллик етакчиликдан сўнг учинчи ўринга тушди –622,1 миллион евро.

Кучли ўнликдан, шунингдек, “Бавария”, “Манчестер Сити”, “ПСЖ”, “Арсенал”, “Челси”, “Ливерпуль” ва “Ювентус” жой олган. 

Шарҳлар

Америка телерадиокомпанияси АПЛ билан янги шартнома имзолади

19.11.2021, 22:29

Англия Премьер-лигаси ва NBC Universal ўзаро манфаатли шартнома имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, америка телерадиокомпанияси Премьер-лига ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини тўлиқ сотиб олган. Келишув қиймати 2...
Расман: "Челси" ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди

16.07.2017, 01:13

"Челси" ўзининг расмий сайтида "Монако" ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко трансферини эълон қилди. 22 ёшли француз "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолади ва янги жамоада 14-рақам...
Расман: “Манчестер Сити” рекорд сумма эвазига ҳимоячи харид қилди

15.07.2017, 01:22

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди. Бугун шаҳарликлар 27 ёшли футболчини трансферини расман эълон қилди. Уолкер “Манчестер Сити” билан 5 йиллик...
“МЮ”нинг ёш иқтидор эгаси “Рома” аъзосига айланиши мумкин

11.07.2017, 19:53

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяль ўз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La gazzetta dello Sport нашри маълум қилди. Италиянинг “Рома”...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1