1

Испания Кубоги. "Барселона" кичик ҳисобида "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди

СПОРТ 20.01.2017, 08:57
Испания Кубоги. "Барселона" кичик ҳисобида "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди

Испания Кубоги чорак финал дастлабки баҳсида “Реал Сосьедад” ўз майдонида “Барселона” футболчиларини қабул қилди. Унда каталонияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Неймар пенальтидан унумли фойдаланди ва ўйин тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Барселона” сафардан муҳим ғалаба билан қайтадиган бўлди.Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 26 январь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.

“Реал Сосьедад” – “Барселона” 0:1

Гол: 0:1 – 21, пенальти Неймар.

“Реал Сосьедад” – Рульи, Навас, Элустондо, Берчиче, Мартинес, Сурутуса, Ильярраменди, Ойарсабаль, Прието (Каналес, 76), Вела (Хуанми, 72), Виллиан Жозе (Конча, 80).

“Барселона” – Силлессен, Умтити, Пике, Динь, Сержи Роберто, Ракитич (Д. Суарес, 69), Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 46), Неймар, Месси, Л. Суарес.

Огоҳлантиришлар: Месси (43), Неймар (64), Ильярраменди (90).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1