1

​“Тошшаҳартрансхизмат” қошида фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди

ЖАМИЯТ 23.01.2017, 16:52
Теглар: Автобус, Тошкент
​“Тошшаҳартрансхизмат” қошида фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 28 декабрда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" фармон қабул қилди.

Фармонда белгиланган устувор вазифа ва мақсадларни бекаму кўст бажариш мақсадида бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхона ва ташкилотларда Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда, дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти сайтида.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятида ҳам ана шундай фуқаро қабулхонаси ташкил этилди. Шунингдек, бу борада жамият бошқарув раисининг 2017 йил 5 январда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сонли Фармони ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 3 январдаги 7-сонли қарорининг ижроси тўғрисида" махсус буйруғи қабул қилди. Ушбу буйруқда жамиятнинг бўлим ва хизмат бошлиқлари, унинг таркибидаги корхоналар раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, жамиятга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 17 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан жамиятга тегишли 750 мурожаат келиб тушган. Шундан 739таси ижобий ҳал этилди. Қолганлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Айтиш жоизки, фуқаролар жамиятнинг www.тshтх.uz сайти ҳамда 1062 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ҳам мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

Мухтасар айтганда, Президентимизнинг мазкур фармони юртимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, барча даражадаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1