1

Осиё Кубоги–2019 турнирининг расмий логотопи намойиш этилди

СПОРТ 24.01.2017, 14:05
Осиё Кубоги–2019 турнирининг расмий логотопи намойиш этилди

Бирлашган араб амирликларининг Абу-Даби шаҳрида 23 январь куни Осиё Кубоги–2019 турнирининг расмий логотопи намойиш этилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақа логотипида 2019 йилги Осиё Кубоги мезбони бўлмиш БААнинг давлат байроғи – қора, яшил, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. Рангли ленталар ўзаро боғланган ҳолда БААдаги еттита амирлик рамзи сифатида олтибурчак шаклида ясалган.

Шунингдек, Абу-Дабида Осиё Кубоги–2019 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 24 терма жамоадан 12 таси Осиё Кубоги–2019 финал босқичига йўлланма олиш учун саралаш босқичидан ўтади. Саралаш босқичи учрашувлари 2017 йилнинг 28 март куни старт олади ва 2018 йилнинг 27 март куни якунига етади.

ЖЧ–2018 турнирига иккинчи саралаш босқичидан ўтиб, айни вақтда Осиё қитъасидан учинчи саралаш босқичида иштирок этаётган Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Сурия, Қатар, Хитой, Саудия Арабистони, Япония, Австралия, БАА, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари Осиё Кубоги–2019 финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган бўлган.

Осиё Кубоги–2019 турнири 5 январь — 1 февраль кунлари БААнинг Дубай, Абу-Даби, Ал-Айн ва Шаржа шаҳридаги стадионларда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1