1

Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғини якунланди

СПОРТ 24.01.2017, 15:30
Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғини якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрида 21–24 январь кунлари ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди. Дастлаб ёшартирилган таркибда ҳаракат қилган Самвел Бабаян шогирдлари Дания U-23 термаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи ўйинда эса терма жамоа Грузия билан 2:2 ҳисобида жанговар дурангни қайд этди.

Терма жамоага жалб этилган “Пахтакор” футболчилари БААда йиғинини давом эттираётган жамоадошлари сафига бориб қўшлиди. Қолган футболчилар бугун Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1