АсосийJamiyat

​Юрий Савченко: “Умумхалқ муҳокамаси бугунги куннинг муҳим масаласи”

'​Юрий Савченко: “Умумхалқ муҳокамаси бугунги куннинг муҳим масаласи”'ning rasmi

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида старт олган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда.

Юрий Савченко, Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси:

-Халқ орасида шундай нақл бор: “Битта бош яхши, иккитаси ундан ҳам яхши”. Бу ерда эса 30 миллионта бош. Майли, 30 миллионта бўлмасин, 20 миллион ҳам дейлик.

Халқ билан маслаҳатлашиш эса кўзга кўринмайдиган, йўл қўйилиш эҳтимоли мавжуд бўлган хатоларнинг олдини олиш ҳамда халқ кўзи билан яхшироқ кўринадиган бошқа йўналишларга яхшироқ урғу бериш имконини беради. Шунинг учун ҳам бундай мулоқот қонунларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. Медиа-ҳафталикда барча замонавий техник имкониятлардан фойдаланилгани қувонарли. Бу шунчаки қўнғироқ ёки хат эмас, балки исталган пайтда тегишли ташкилот вакилларига савол бериш имконидир. Унинг инобатга олиниши ёки олинмаслиги эмас, таклифнинг нақадар долзарблигига боғлиқ.

Шунинг учун умумхалқ муҳокамаси бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Бошқа янгиликлар