Тошкентда старт олган Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳомасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз ишини давом эттирмоқда.
Виолен де Вильмор, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси:
—Биз медиа-ҳафталик ташкил этилганини эшитишимиз биланоқ унда иштирок этиш истаги туғилди. Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси бўйича халқ фикрини ўрганиш биз учун қизиқ. Мазкур брифинглар давомида мамлакатнинг келажакдаги ривожланиши йўналишида қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ва қандай ислоҳотлар кутилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилади. Бу эса ҳаммамизга келажакка ишонч ва умид уйғотади.
Одамлар ишончини оқлаш учун қандай қарорлар қабул қилиниши ҳам қизиқ жараён. Бу медиа-ҳафталик эса фуқаролар мазкур лойиҳадан нима кутаётганини аниқлашга ёрдам беради. Бу жуда муҳим, бу халқ билан мулоқот. Бу ерда ўта позитив атмосфера ҳукм сурмоқда.