1

​Винод КУМАР: “Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси Ўзбекистоннинг келгуси ривожида пойдевор бўлади”

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 16:49
Теглар: media week
​Винод КУМАР: “Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси Ўзбекистоннинг келгуси ривожида пойдевор бўлади”

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида муҳокамаларда чет-л вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Винод КУМАР, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси:

– Мен бугун 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоат муҳокамасида иштирок этаётганимдан мамнунман.

Ўйлашимча, дастлабки ишлар амалга ошириб бўлинган. Ушбу медиа-ҳафталикнинг ташкил этилиши жуда яхши ғоя бўлди ва бу нарса албатта Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳага ўзининг катта ҳиссасини қўшади ва Ўзбекистонни келгуси ривожида мустаҳкам пойдевор бўлади. Бугун бу ерда турли соҳа вакиллари билан кўришиб турганимдан жуда мамнунман, ушбу тадбирга халқаро ташкилот вакиллари ҳамда дипломатларнинг таклиф этилганлиги лойиҳа билан янада яқинроқ танишиш имконини берди.

Мазкур лойиҳа ҳукуматни бошқаришга халқни янада кўпроқ жалб қилишда ва бу жараёнга уларни иштирокини таъминлашда жуда яхши ғоя саналади.

Шарҳлар

​Президент Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади

08.02.2017, 09:34

Президент Шавкат Мирзиёев 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Аҳолининг кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари...
​Медиа-ҳафталик: Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг сўнгги йўналиши муҳокама этилмоқда

27.01.2017, 12:05

27 январь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз фаолиятини якунлайди.Кун туртибидан...
​Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта жорий этиладими?

26.01.2017, 16:29

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳамда аҳоли ўртасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта тикланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг...
​Медиа-ҳафталик: Ижтимоий соҳани ривожлантириш сиёсатининг муҳокамаси бошланди

26.01.2017, 11:05

26 январь куни Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни бошланди.Бугун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1