1

Фарғонада мураббийлар билимини янгилаш доирасидаги ўқув курслари ташкил этилди

СПОРТ 25.01.2017, 13:39
Фарғонада мураббийлар билимини янгилаш доирасидаги ўқув курслари ташкил этилди

Фарғонада мураббийлар билимини янгилаш мақсадида 24 январь куни “Нефтчи” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби базасида ўқув курслари старт олди.

Беш кун давом этадиган семинарда Фарғона вилоятидаги мураббийлар иштирок этмоқда. Семинарлар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилади. Ўқув жараёнига Фарғона Футбол Федерацияси етакчи мутахассис Файзиев Ҳакимжон координаторлик қилмоқда.

Семинар қатнашчилари ўқув курслари давомида тегишли тақдимотлар билан танишади ва ҳар бир тақдимотдан кейин муҳокама ва дебатлар ўтказилади. Ўқув дастури назарий ва амалий машғулотлар ёрдамида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1