“Манчестер Сити” клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг Чешир графлигида янги уй сотиб олди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.
Стерлинг ва унинг дугонаси Пэйж Милиан яшайдиган уй қишлоқ ҳудудида жойлашган. 22 ёшли футболчининг янги уйи 2,3 квадрат метрга тенг ва бешта ётоқхонага эга.
Уй 3,1 миллион фунтга харид қилингани айтилмоқда. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчи “Манчестер Сити”да ҳафтасига 180 минг фунт маош топади.