АсосийSport

Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” жавоб ўйинида ҳам “Саутгемптон”га ютқазди ва турнирдан чиқиб кетди

'Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” жавоб ўйинида ҳам “Саутгемптон”га ютқазди ва турнирдан чиқиб кетди'ning rasmi

Англия Лига Кубоги мусобақасининг ярим финал жавоб ўйинида “Ливерпуль” ўз майдонида “Саутгемптон” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида Шейн Лонг томонидан киритилган ягона гол “Саутгемптон”га ғалаба келтирди. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда ҳам “авлиёлар” 1:0 ҳисобида зафар қучгани учун финалга йўл олди.

Иккинчи финал йўлланмаси учун “МЮ” ва “Халл Сити” ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг илк ўйинида “МЮ” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

“Ливерпуль” – “Саутгемптон” 0:1

Гол: 0:1 – 90 Лонг.

“Ливерпуль” – Кариус, Александер-Арнолд, Ловрен, Матип, Лаллана, Хендерсон, Коутиньо (Вейналдум, 87), Джан (Ориги, 78), Фирмино, Милнер, Старридж.

“Саутгемптон” – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз (Хейбьерг, 59), Редмонд (Симс, 81), Дэвис, Родригес (Лонг, 46), Ромеу.

Дастлабки учрашув: 0:1

    Бошқа янгиликлар