АсосийJamiyat

​Медиа-ҳафталик: Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг сўнгги йўналиши муҳокама этилмоқда

'​Медиа-ҳафталик: Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг сўнгги йўналиши муҳокама этилмоқда'ning rasmi

27 январь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз фаолиятини якунлайди.

Кун туртибидан халқаро давра суҳбати, Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг бешинчи йўналиши “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” тақдимоти ва якуний матбуот анжумани ўрин олган.

Таъкидлаш жоизки, тақдимот хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаати ва амалий ташқи сиёсат олиб бориш, давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик минтақасини вужудга келтириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган.

Мазкур йўналиш спикерлари сифатида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори в.б. Ботир Турсунов, Халқаро алоқаларнинг ахборот-таҳлилий маркази директори ўринбосари Элдор Арипов, Халқаро алоқаларнинг ахборот-таҳлилий маркази директори бўлим бошлиғи Шерзод Абдуллаевлар иштирок этишмоқда.

Бошқа янгиликлар