78 ёшли британиялик актёр Жон Херт вафот этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Жон Херт “Тунгги экспресс”, “1984”, “Фил-одам”, “Бегона”, “V — демак вендетта” ҳамда “Гарри Поттер” фильмлари орқали томошабинларга яхши таниш. У “Гарри Поттер” фильмида жаноб Олливандер ролини ўйнаган.
Ҳозирча актёрнинг ўлими сабаблари ошкор этилмади.






