Жорий йилнинг 25 январ куни Россия Федерацияси Маданият вазирлигида вазир ўринбосари А. Манилова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Ф. Джураев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар соҳаларда 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури доирасида 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги лойиҳалар тўғрисида келишиб олинди:
- Россия Федерациясида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи кўргазмасини ташкиллаштириш;
- Россия Федерациясида Ўзбекистон кунларини ўтказиш;
- Россиялик санъаткорларнинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган "Шарқ тароналари” ХМФда иштирок этиши;
- Ўзбекистон театр ходимларининг Россиянинг қатор театрларида малака оширишини ташкиллаштириш;
- Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Халқаро театр фестивалида Ўзбек миллий акдемик драма театри жамоасининг иштироки.
Шунигдек, учрашув чоғида маданий туризмни ривожлантириш ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган бошқа лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.