АсосийJamiyat

Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан ташкиллаштирилган эҳсон маросимларида Шавкат Мирзиёев иштирок этди

'Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан ташкиллаштирилган эҳсон маросимларида Шавкат Мирзиёев иштирок этди'ning rasmi

30 январь Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди санаси – 30 январь куни пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Бошқа янгиликлар