Россия махсус хизмати ходимлари Москвада Янги йил ва Рождество олдидан теракт содир этишни режалаштирган террорчилар гуруҳини қўлга олди, деб хабар бермоқда “Вести”.
Суриялик террорчи Абу-зарра интернет орқали Исмоил исмли шахс бошчилигидаги террорчилик гуруҳини ташкил этган.
2016 йил декабрь ойида Исмоил ўз гуруҳи аъзоларига Москвага бориб, у ерда ўзларига қурол етказишларини кутишларини ва шаҳарда байрам олдидан бир неча терактларни содир этишни буюрган.
2016 йилда Россия махсус хизмати Москвада ўтказилаётган хоккей бўйича чемпионат ўтказилаётган пайтда содир этилиши лозим бўлган терактнинг олдини олган.
2 май куни Москвада теракт ўтказишни режалаштирган бир гуруҳ террорчилар қўлга олинган. Улар 6 майдан 22 майга қадар бўлиб ўтган хоккей бўйича чемпионатда теракт содир этмоқчи бўлган.






