АсосийDunyo

​Қизғин рақсга тушаётган Винни-Пух ижтимоий тармоқларни забт этиб, вирусли мемга айланди (Видео)

'​Қизғин рақсга тушаётган Винни-Пух ижтимоий тармоқларни забт этиб, вирусли мемга айланди (Видео)'ning rasmi

Дисней қаҳрамонларидан бири бўлган айиқча Винни-Пухнинг рэпер Pitbull нинг Hotel Room Service қўшиғига тушган рақси ижтимоий тармоқларни забт этиб, вирусли мемга айланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Twitter да мультфильм қаҳрамони бўлган айиқчанинг бир қанча видеороликлари пайдо бўлди.

Рақсга тушаётган Винни-Пух акс этган ҳар бир видеороликни ўнг мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилди ва унга ҳайрат билан изоҳ ёзишди. “Винни-Пухнинг видеоси кайфиятимни кўтарди, уни куни билан қайта-қайта томоша қилдим”, деб ўз таассуротлари билан ўртоқлашди фойдаланувчилардан бири. “Ҳар сафар рақсга тушаётган Винни-Пухни томоша қилаётганимда унинг оёқчаларидан кўзимни узолмайман”, деб уни қўллаб-қувватлади бошқа бир фойдаланувчи.

Винни-Пухнинг ижтимоий тармоқлардаги машҳурлигидан фойдаланган баъзи бир фойдаланувчилар Дональд Трампнинг муҳожирларга нисбатан чиқарган қароридан норози эканликларини билдириш мақсадида турли изоҳлар қолдиришди.


    Бошқа янгиликлар