1

​2016 йилда Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

ЖАМИЯТ 02.02.2017, 16:31
Теглар: Ўзбекистон, Чақалоқ
​2016 йилда Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Статистик маълумотларга кўра, 2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг кўп қўйилган исмлар бўлди.

Эгизакларга эса анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра исмлари қўйилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинган. 2016 йилда 49881 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2015 йилдагига нисбатан мингтага кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилганди. Унга кўра, республика аҳолиси 2016 йилда 401,8 минг кишига кўпайган ва 32,121 миллион нафарни ташкил этган. Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келган. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошгани қайд этилган.

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1