1

“Сетора” гуруҳи: “Санъатни деб оилани қурбон қилганимиздан афсусдамиз”

ШОУ-БИЗНЕС 03.02.2017, 10:51
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес
“Сетора” гуруҳи: “Санъатни деб оилани қурбон қилганимиздан афсусдамиз”

“Даракчи” газетасининг “Ўзбегим ошхонаси” лойиҳасида меҳмон бўлган “Сетора” гуруҳининг хонандалари Камила Ходжаева ва Лайло Галиева айни пайтдаги ижод ва шахсий ҳаётдаги янгиликлар билан ўртоқлашди.

“Фарзанд тарбияси осон иш эмас. Санъатни деб, шахсий ҳаётингизни қурбон қилганингиз, ўғлингизга етарлича вақт ажратмаганингиздан бугун афсусланмайсизми?” деган саволга хонандалар қуйидагича жавоб берди:

Камила Ходжаева: — Ҳаммамиздан кўпроқ Ферузага қийин бўлганди. Сон-саноғи йўқ концертлардаги иштирок учун икки ҳафталик чақалоқни ташлаб, гастролга кетиш бу – ҳақиқий қурбонлик эди. Учовимизнинг орамиздан менга енгилроқ бўлган. Она сути билан катта бўлаётган олти ойлик ўғлимни ўзим билан олиб юрганимда, Феруза билан Лайлога қанчалик қийин бўлганини тушунганман. Чет элдаги 4 йиллик ўқишим сабаб, ўғлимдан узоқда яшашга базўр чидагандим. Мусофирчиликда оила ҳамма нарсадан устун эканини тўла англаб етдим. Англаган яна бир ҳақиқатим шуки, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ юртимизда она ва болалик муҳофазаланганлиги, оналар туғруқ пули билан таъминланиши, фарзандларимиз учун бошланғич таълим бепуллигини қадрига етишимиз керак.

Лейли Галиева: — Менга қийин бўлган тарафи концертдаги танаффуслар орасида ҳали чақалоқ бўлган ўғлимни қорнини тўйдириб олардим. Гуруҳимиз тарқалгач, фарзандимизга вақт ажратишга тўла имконимиз бўлган. Ҳозир Ферузага ҳавасимиз келяпти. Иккинчи бор оналик бахтига эришиб, унинг лазатини энди тўла ҳис қиляпти. Илк бор она бўлганимизда учаламиз ҳам ёш бўлганмиз-да, гаштини тушунмаганмиз.

“Сетора” гуруҳи билан тўлиқ суҳбатни “Даракчи” газетасининг 5-сонида ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1