1

​ХМТ: Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш тугатилди

ЖАМИЯТ 03.02.2017, 14:44
Теглар: Иш берувчи, Ўзбекистон, Бола
​ХМТ: Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш тугатилди

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати пахта саноатида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф қилиш бўйича ислоҳотларида ижобий ўзгаришларга эришмоқда. Ўзининг 2016 йил пахта терими мавсумини мустақил мониторингидан кейин бугун чоп этилган ҳисоботида, ХМТ бугунги кунда уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланиш ижтимоий жиҳатдан номаъқул ҳолат ва бу амалиёт босқичма-босқич тугатилди деган хулосага келди.

“Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг номаъқуллигини жамиятнинг барча қатламлари: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассисилар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари эътироф этмоқда. Ўзбекистон уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланишни босқичма-босқич бартараф қилди.”

ХМТ ҳисоботида таъкидланишича Ўзбекистон йиллик кенг кўламли пахта йиғим-терими муҳитига таъсир кўрсатаётган мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтириш учун чора-тадбирлар режаларини тадбиқ этишда давом этмоқда.

Ҳисобот 2016 йил сентябрь-октябрь йиғим-терим мавсумида ўз ичига 800 дан зиёд баннер, 44 минг реклама афиша, 100 минг брошюра, телевидене, радио ва матн хабарларни олган мамлакат миқёсидаги коммуникация кампанияси туфайли жамоатчиликнинг тақиқланган меҳнат амалиётларидан хабардорлиги янада ошганлигига ҳам эътибор қаратади.

“Меҳнат амалиётларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва замонавийлаштириш узоқ муддатли жараён ҳисобланади ва биз Ўзбекистонга қишлоқ хўжалагини одамларга сифатли иш ўринлари таклиф қиладиган юқори даромадли ва муҳим ўсиш манбаига айлантиришда ёрдам беришга содиқлигимизча қоламиз,” – деди Лилиа Бурунcиуc, Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори.

Ўзбекистондаги Жаҳон Банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар меҳнат амалиётларини яхшилаш, механизациялаштиришни кучайтириш ва кам меҳнат талаб қиладиган ва кўпроқ даромад берадиган экин турларини етиштириб қишлоқ хўжалигини диверсификациялаштириш орқали мамлакатга пахта етиштиришдан бошқа соҳаларга ўтиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини камайтиришда кўмаклашишга қаратилган.

ХМТ ҳукуматнинг Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишни бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари ва чора-тадбирларинининг тадбиқ этилишини мониторинг қилди ва “Жаҳон Банки томонидан қўллаб-қувватланадиган қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳеч қандай болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмаганлигини” маълум қилди.

ХМТ ҳисоботида таъкидланишича айрим тоифадаги кишилар, хусусан талабалар, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари хавфи сақланиб қолмоқда.

Мониторинг, хусусан, катталар орасида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф қилиш учун қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши керак деган хулосага келди ва бу каби хавф борлигини Ўзбекистон ҳукумати эътироф этганини таъкидлади.

Ҳукумат номақбул меҳнат амалиётлари бўлиши хавфини камайтириш учун тегишли стратегияларга ўзгартиришлар киритиб уларни такомиллаштиришда давом этмоқда.

Уюштирилган болалар меҳнатидан фойдаланиш амалда тугатилган бўлсада, Жаҳон Банки ва ХМТ мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш, айниқса 16-17 ёшдаги талабалар ўртасида, ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирларининг доимий амал қилишини таъминлаш учун ҳушёрлик даражасини оширишни тавсия қилишади.

Охирги йиғим-терим мавсумидан кейин ХМТ ва Жаҳон Банки Ўзбекистондаги ҳамкорликларини яна икки йилга узайтиришга келишиб олишди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1