Москвада онасининг ўлимини буюртма қилишда гумонланган аёл қўлга олинди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Терговнинг тахминига кўра, 38 ёшли Вера Мишкаруднова 2016 йилнинг ноябрь ойида онаси билан муносабати яхши бўлмаганлиги туфайли уни ўлдиришни буюртма қилган. Аёлнинг режасидан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларидан бирини “қотил” қиёфасида унинг олдига юборган.
“Қотил” билан бир неча маротаба учрашган Мишкаруднова унга уйнинг калитини, онасининг фотосуратини, унинг кун тартиби ҳақида ахборот берди.
2017 йилнинг 2 февраль куни “қотил” томонидан онасининг ўлдирилгани ҳақида хабардор қилинган Мишкаруднова бунга ишонч ҳосил қилиш учун унинг уйига келганда, полициячилар томонидан қўлга олинди. Аёлга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.