1

​Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди

ЖАМИЯТ 04.02.2017, 11:16
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент таклифи билан 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу мақсадда 2016 йил 28 декабрда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган.

Қабулхонага кираверишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган сўзлари битилган. Муассаса фаолияти ана шу мезон асосида йўлга қўйилган. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ходимлар, ёш болали оналар, ногиронлар ва фуқаролар учун барча жиҳатлар эътиборга олинган.

Тошкент шаҳрида аҳоли кўплигини инобатга олиб, бу ерда соҳавий бўлимлар ташкил этилган. Ушбу қабулхона Амир Темур кўчаси, 14-уйда жойлашган.

Президент Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишар экан, унинг ташкилий жиҳатларига юқори баҳо берди. Энди уни мазмунан бойитиш, ички маданиятини мустаҳкамлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Тошкент шаҳрининг салоҳияти ҳам, аҳоли сони, одамларнинг талаби ҳам бошқа жойлардагидан юқори. Ишни шунга мувофиқ ташкил этиш керак. Бу маскан халқ манфаатларини таъминлайдиган, ишончини қозонадиган даргоҳ, адолат замини бўлсин, деди Шавкат Мирзиёев.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1