27 ёшли, америкалик Кассандра Де Пеколь жуда қисқа муддатда дунё мамлакатларини айланиб чиққан, илк аёл бўлди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Қизнинг саёҳати учун 1,5 йил ва 200 минг доллар сарфланди. Кассандра ҳар бир мамлакатга борганда, унинг маҳаллий аҳолиси ва диққатга сазовор жойлари билан танишди.
Қизнинг айтишича, саёҳати давомида у ўз халқининг бағрикенглигини намойиш этмоқчи бўлган. Аммо саёҳат саргузаштларсиз бўлмади. Масалан, Перуда таксига ўтирганда пичоқ ўқталиб, тунашган бўлса, Гренадада гиёҳванд модда ташувчи инсон сифатида гумон қилинди, Шимолий Кореяда эса аскарлардан бири унинг кўзига тикилиб, “Биз сизларни йўқ қиламиз”, деди, Баҳрайн ва Ливияда эса уни марказий равзведка бошқармаси билан ҳамкорликда айблашди.