1

​Райҳон ҒАНИЕВА: “Ҳаммасини Яратганнинг ҳукмига ташлагандим...”

ШОУ-БИЗНЕС 06.02.2017, 12:20
Теглар: Райҳон Ғаниева, Шоу-бизнес
​Райҳон ҒАНИЕВА: “Ҳаммасини Яратганнинг ҳукмига ташлагандим...”

Мухлислар унинг концерт дастурини ҳар йили интиқлик билан кутишади. Бу йил ҳам мухлислар ундан ноанъанавий концерт кутишмоқда, сабаби бу йил унинг ҳаётида бахтли бурилиш содир бўлди. У ўз бахтини топди. Хўш, унинг бугунги ҳолати янги концерт дастурига ўз таъсирини кўрсатадими?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Darakchi.uz меҳмони бўлди.

– Райҳоннинг янги концерт дастури унинг бугунги руҳий ҳолати билан қанчалик боғлиқ бўлади деб ҳисоблайсиз?

– Концертимнинг шахсий ҳаётим билан алоқадорлик жойи йўқ, деб ўйлайман. Концерт бу менинг ишим ва ишимни шахсий ҳаётим билан боғлай олмайман. Бу галги концертим учун мутлақо ноанъанавий, янги формат танладим. Ундаги асосий эътибор жонли ижрога қаратилади. Аввалги концертларимда мен бундай форматда ишламаганман. Бу менинг мухлисларимга ёқади, деган умиддаман. Бу сафар ҳам ташриф буюрганларни ҳайратда қолдириш учун барча вақт ва кучимизни сарфлаяпмиз. Бунга эришамиз, деб ишонаман.

–Концертларингизнинг ҳисоби анчага етиб қолди, айтингчи, ҳар гал саҳнага чиқишдан олдин нималарни ҳис этасиз?

– Бу йилги концертим ҳисоб бўйича 14-бўлади. Аслида ҳаяжоним илк бор берган концертимдай кучли. Ҳудди ўша қўрқув, ўша ҳаяжон. Концертнинг нечинчиси эканлиги аҳамиятсиз, ҳар гал ҳаяжон ва қўрқувни янгидан ҳис этаман. Бошқа мухлис, бошқа вақт, мухлислар сени қандай кутиб олишларини билмайсан. Концертга ярим йилдан буён тайёргарлик кўряпмиз, барча меҳнатларимиз мухлисларга етиб боради ва бесамар кетмайди, деб умид қиламиз.

– Либос танлашда нималарга эътибор бердингиз?

– Концерт учун либос танлашда жуда кўп мушкулликларга дуч келамиз. Деярли тайёр либос ҳам баъзида ёқмаслиги мумкин ва натижада у яроқсизга чиқади. Дизайнер, услубчилар учун бу жуда катта машаққатни талаб этадиган жараён. Либослар билан ҳам мухлисларни лол қолдиришни истайман.

–Мухлиса наздида санъаткорнинг ҳаёти мутлақо бошқа дунё. Аслида қандай?

– Бугунги кунларимизни олсак, деярли ҳар куним тайёргарлик билан ўтмоқда. Ҳатто овқатланишга ҳам зўрға вақт топаман. Кеч соат 2 да уйга етиб борсам ҳам мен учун катта гап. Лекин биласизми шу қадар ишимни севаманки, менга булар мутлақо билинмайди, чарчоқ ҳис этмайман.

Дарҳақиқат, эҳтимол ҳаётим оддий одамларникига ўхшамас. Ҳар оним, ғалати бўлса ҳаётим учун Яратганга минатдорчилик билдираман. Мен ўзимнинг ҳаётимни севаман. У ҳар қанча ғалати бўлмасин, меники.

– Аёл учун жуда оғир бўлган онларни бошдан кечирдингиз. Фарзандларингиз билан ёлғиз қолган пайтларингизда нимадан далда олдингиз? Ўшанда яна бахтингизни топишингизга ишонганмидингиз?

– Дарҳақиқат, жуда мураккаб давр бўлган... Лекин биласизми, ҳар қандай ҳолатда ҳам Оллоҳга ишондим, бутунлай ўзимни Унинг иҳтиёрига топширдим. “Тақдиримни қандай ҳал қилсанг, қандай ҳукм чиқарсанг, мен барчасини қабул қиламан ва бундан рози бўламан”, дея фақат Оллоҳга суяндим. Яратгандан агар менга яна кимнидир учратишимни буюрган бўлса яхши рафиқа бўлишга ҳаракат қиламан, агар ёлғиз яшашни буюрган бўлса, демак мен ҳаётимни ёлғиз, фарзандларим учун энг яхши она бўлиб яшаб ўтаман деб сўрардим. Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасидан қувонч ва шодлик излашга ва ҳар куним билан бахтли яшашга ҳаракат қилдим, тушкунликка тушмадим, ҳаётим изига тушиб кетди. Гувоҳи бўлганингиздек, Оллоҳим мени мана шундай бахт билан мукофотлади...

– Она ва рафиқа сифатида ўзингизга қандай баҳо берасиз?

– Жуда мураккаб бу саволга жавоб бериш. Баҳони яхшиси менинг турмуш ўртоғим ва болаларим бергани маъқул. Ўз томонимдан бор кучимни яхши рафиқа ва она бўлишга ҳаракат қиламан. Биласизми, болаларимни яхши тарбияламаяпман, деб ўйлайман, сабаби қаттиққўл она эмасман, уларга “йўқ” деб айта олмайман. Улар менга ишонишини, яқин дўст бўлишни истайман. Болаларим шу сабаблими эркароқ, аммо улғайиб, ҳаётга бошқача қарайдиган бўлишларига ишонаман. Ўзингни тарбияласанг болаларинг учун намуна бўласан деган тамойилга риоя қиламан.

– Инсон табиатан ўзига ёки жуда юқори баҳо беради ёки жуда ерга уради. Сизда бу ҳолат қандай кечади? Қайси ҳарактерингизни ўзгартиришни истардингиз?

– Ўзимга жуда танқидий, паст баҳо бераман. Доим камчилик топаман ўзимдан ва улар устида ишлашга ҳаракат қиламан. Жуда ҳам ҳиссиётга берилувчанман. Босиқлик, ҳотиржамлик ҳарактери кўпроқ бўлишни истардим.

– Инсоннинг ҳаётида шундай онлар бўладики, вақт ўтиб, ўшани эслаганида ўша ҳолатининг устидан кулади...

– Шу кунга келиб, инсон билан нимаики бўлмасин, барчасига яхшиликка эканлигини тушуниб етдим. Бизнинг наздимизда содир бўлаётган ҳатто энг салбий ҳолат ҳам биз учун аслида сабоқ чиқариш учун бўлади. Ҳар бир якун ниманингдир боши... Хуллас ҳаммаси яхшиликка эканлигига кўп бор амин бўлганман.

– Фарҳод билан турмуш қурганингиз сизга аёллик бахтини берди, ижоддачи?

– Турмуш ўртоғим менинг бутун ҳаётимга нур олиб кирди!

– Ўз интервьюларингиздан бирида саратон билан оғриган қиз Шаҳзода билан дуэт куйлашингизни орзу қилишини айтгандингиз. Аммо Шаҳзода фан-клубига бунинг “пиар” ва аслида бундай қиз йўқлигини маълум қилди?

– Шаҳзоданинг бундай жавоби мени ҳайрон қолдирди, ростини айтсам ишонгим ҳам келмаяпти унинг бундай жавоб берганига. Мен ҳам у ҳам “пиар”га мухтож эмасмиз. Агар “Инстаграм” саҳифамга кирсангиз ўша қизнинг сурат қўйиб, дуэт куйлашимизни сўраганлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Агар Шаҳзода бундай қиз йўқлигини аниқлаган бўлса, демак бу масала ўз-ўзидан ечимини топган. Аммо Шаҳзода шундай жавоб берганига шубҳаланяпман. Мен билган Шаҳзода жуда бағри кенг, меҳрибон инсон.

– Турмуш ўртоғингиз ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига турли-туман таомларнинг суратини жойлаб, сизнинг ошпазлик маҳоратингизни эътироф этганди, ҳақиқаттан ҳам шундай қобилиятингиз бирми?

– Тўғрисини айтсам пишириш ишларига вақтим йўқ, аммо доим уни кутиб олишга, чиройли дастурхон тузашга, ширин таомлар билан сийлашга ҳаракат қиламан. Эркак кишининг юрагига йўл ошқозон орқали эканлиги ҳеч кимга сир эмас, шу сабабли доим ҳаракат қилиб у севган таомлар дастурхондан жой олишига ҳаракат қиламан.

– Концертингизга фарзандларингизнинг отасини таклиф қилдингизми?

– Агар Йигитали концертга келишни истаса мен бажонидил уни таклиф қиламан. Биз у билан жуда илиқ ва дўстона муносабатларда қолганмиз.

– Энг катта орзу ва армонингиз?

– Афсусларим ҳақида гапиришни истамайман, уларни унутган маъқул, орзуга келсак амалга ошмагунча айтмайман, амалга ошгач албатта айтаман.

– Тилакларингиз...

– Барча Darakchi.uz нашри муштарийларига улкан муҳаббат, бахт, омад ва албатта соғлик тилаб қоламан. Сизларни севаман ва барчангизни “Истиқлол”да бўлиб ўтадиган концерт дастуримда кутиб қоламан.

Эслатиб ўтамиз, Райҳоннинг концерт дастури 20-24 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Бугун, 3 февраль куни Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво ва қор ёғиши айрим автомобиль эгаларига қимматга тушди. Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида эълон қилинган фотосуратлар бундан далолат бермоқда. Қуйидаги фотосуратларда Cobalt автомобилининг устига дарахт қулаб тушгани, оқибатда эса автомобиль томи мажағланиб, жиддий зарар кўргани акс этган. Бундан ташқари, дарахт Cobalt`га яқин турган бошқа автомобилларга ҳам зарар етказган. Интернет фойдаланувчиларидан бири Cobalt`нинг томи мажағлангани сабаб у Cabriolet`га ўхшаб қолганини қайд этган.

Фото опубликовано Muzaffarmirzo Abdurahmonov (@darakchi.uz)

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Райҳон Ғаниеванинг янги оилавий суратларини кўрдингизми?

26.06.2018, 10:51

Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...
Райҳон ва Фарҳод энди Туркия саёҳатида (фото)

01.06.2018, 14:17

Сал аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи билан Москва сафаридан кадрлар тақдим этган эдик... Айни кунларда санъаткорлар оиласи, хонанданинг эгзаклари билан биргаликда...
​Райҳон нима учун унга Америкага чиқишга рухсат берилмаганини изоҳлади

10.05.2018, 12:08

Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1