Саудия Арабистони пойтахти Ар-риёд шаҳрига ракетадан зарба берилди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.
Маълумотларга кўра, “Боркан-1” (“Вулкан”) номли ракета шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган Мазахимия ҳарбий базасига шикаст етказган. Ҳозирча вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Саудия ҳукумати портлашга ер қимирлаши ёки метеорит тушганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Баъзи бир маълумотларга кўра, Саудия Арабистони пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.