АсосийDunyo

​Кисловодскда одамларга ташланган мушук “қўлга олинди”

'​Кисловодскда одамларга ташланган мушук “қўлга олинди”'ning rasmi

Кисловодск шаҳридаги уйлардан бирида яшовчи аҳоли уларни уйга кириб-чиқишга йўл қўймаётган кўзи ожиз мушукдан арз қилиб, қутқарувчилардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

“Тельман кўчасидаги уйлардан бирида яшовчи аҳолидан мушукдан ҳимоя қилиш ҳақидаги чақирув бўлди. Улар подъезд эшиги олдида туриб, одамларнинг уйга кириб-чиқишига қаршилик кўрсатаётган кўзи ожиз мушукдан арз қилишди”, деди қутқарув хизмати ходими.

Бир зумда ёрдамга етиб келган қутқарувчилар мушукни “қўлга олиб”, эгасига топширди.

Бошқа янгиликлар