АсосийDunyo

​Cепкили туфайли таҳқирланган қиз моделга айланди

'​Cепкили туфайли таҳқирланган қиз моделга айланди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида яшовчи, сепкили туфайли барчанинг кулгисига қолган қиз моделлик агентлиги билан шартнома тузди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

18 ёшли Салем Митчелл (Salem Mitchell)нинг сўзларига қараганда, у юзидаги сепкили туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига қолган. “Одамлар мени бананга, гепардга ўхшатар ёки тери касаллигига чалинган қиз, деб ҳисобларди”, — деди Салем.


Аммо қизнинг ғалати ташқи қиёфаси фотосуратчиларни қизиқтириб қолди ва уни съёмкаларга чақира бошлашди. Ford Models LA модель агентлиги эса у билан шартнома тузиб, ишга таклиф этди. Қизда Vogue, Gucci, Missguided ва америкалик қўшиқчи Бейонсенинг брендларида иштирок этиш имконияти пайдо бўлди. Қизнинг Instagram саҳифасига 68,7 минг одам аъзо бўлган.

Бошқа янгиликлар