1

​62 ёшли Жеки Чан хурсандлигидан кўзига ёш олди

ШОУ-БИЗНЕС 08.02.2017, 09:40
Теглар: Актёр, Голливуд
​62 ёшли Жеки Чан хурсандлигидан кўзига ёш олди

Хитой телевидениеси Жеки Чан каскадаёрлар гуруҳи ташкил этилганининг 40 йиллигига бағишлаб тайёрлаган Ace vs Ace телекўрсатувида актёр собиқ каскадёрлари билан учрашиб, қувончдан кўз ёшларини тия олмади, деб хабар берди “Аfisha.mail.ru” нашри.

Жеки Чан студияга янги каскадёрлар гуруҳи билан ташриф буюрди. Телебошловчи эса унга собиқ каскадёрлар гуруҳининг видеомурожаатини намойиш қилди. Улар Жеки Чанга миннатдорчилик билдириб, энг эсда қоларли воқеаларни ёдга олишди. Шундан кейин собиқ каскадёрлар бирин-кетин студияга кириб келишди. Уларнинг студияга кириб келиши Жеки Чан учун кутилмаган сюрприз бўлди, у хурсанд бўлганидан кўзига ёш олди.

62 ёшли Жеки Чан 2015 йилнинг ноябрь ойида кинематография соҳасига қўшган ҳиссаси учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Актёр жанг саҳналарини мустақил равишда ўзи саҳналаштиради.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
​“ИШДАГИ ИШҚ” ФИЛЬМИ ҚАҲРАМОНЛАРИ БУГУНГИ КУНДА(ФОТО)

11.07.2017, 15:07

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1