АҚШнинг Луизана штати губернатори Жон Белл Эдвардс жанубий туманларга ёпирилган торнадолар туфайли ҳудудда фавқулодда вазият ҳолатини эълон қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Губернатор ўзининг расмий сайтида Луиазана аҳолисининг бошига тушган кулфатни кўришга ўзида куч топа олмаётганини баён қилган. Унинг сўзларига қараганда, маҳаллий ҳукумат вакиллари торнадо оқибатларини бартараф этиш учун тинмай меҳнат қилмоқда. “Табиий офатдан зарар кўрган штатнинг ҳар бир фуқароси қисқа муддатда керакли воситалар билан таъминланди”, деб таъкидлади Белл Эдвардс.
Луизананинг жанубида учта кучли торнадо кузатилди. Уйлар, бинолар жиддий зарар кўрди, баъзи бир ҳудудларда электр симлари батамом узилди. 10 киши тан жароҳати олди, ўн мингга яқин уй чироқсиз қолди. Торнадо улкан ўпқон ҳосил қилиб, машиналарни ютиб юборди. Губернаторнинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, штат ҳудудида 6 та торнадо қайд этилган. АҚШ метеорология маркази томондан Норман шаҳри, Оклахома штати аҳолиси ҳам торнадо хавфидан огоҳлантирилди. Табиий офат туфайли Луизана, Миссисипи ва Алабама штатларининг 2,7 миллион аҳолиси ҳаёти ҳам хавф остида турибди.