“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам қатновларни бажаришни бошлайди.
Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича қатновлар 2017 йилнинг 5 апрелидан йўлга қўйилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар Тошкентдан Лаҳорга ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари Лаҳордан Тошкентга эса чоршанба ва жума кунлари амалга ошрилади.
Авиачипталарни “Онлайн бронлаш” бўлимида бронлаш ва сотиб олиш, шунингдек барча сотиш шохобчаларидан харид қилиш мумкин.