АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Покистон ва Афғонистон халқига ҳамдардлик мактубини йўллади

'​Президент Шавкат Мирзиёев Покистон ва Афғонистон халқига ҳамдардлик мактубини йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мазкур мамлакатда содир бўлган қор кўчкилари туфайли инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва бутун афғон халқига мазкур мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий вилоятларида юз берган кучли қор кўчкилари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани, жароҳат олгани ва бошпанасидан айрилгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Бошқа янгиликлар