Россиянинг Нигериядаги элчихонаси етти нафар россиялик ва бир нафар украиналик денгизчиларни қароқчилар гаровга олганлигини тасдиқлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
“Нигерия ҳудудида Caribbean кемасига қароқчилар ҳужум қилиб, кема бортида бўлган 6 нафар россиялик ва 1 нафар украиналик фуқарони ўғирлади”, деб хабар берди элчихона. Россия элчихонаси ўғирланган фуқароларни қидириб топишда Нигерия ҳукуматидан ёрдам сўради.