АсосийDunyo

​Трамп ўтирган авиалайнерга бошқа самолётнинг урилиб кетишига бир баҳя қолди

'​Трамп ўтирган авиалайнерга бошқа самолётнинг урилиб кетишига бир баҳя қолди'ning rasmi

АҚШда мамлакат президенти Дональд Трамп ўтирган авиалайнерга бошқа самолётнинг урилиб кетиш хавфи туғилгани юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Воқеа 3 февраль, жума куни Флорида осмонида рўй берди. Дональд Трамп ўша куни дам олиш учун Вашингтондан Мара-Ларго қароргоҳига йўл олган эди. Манбанинг хабар беришича, самолётлар орасидаги масофа камида уч денгиз мили атрофида бўлиши керак эди. Бошқа бир манбанинг маълумот беришича, ўша пайтда самолётлар бир-бири билан “визуал алоқада” бўлган. Ҳукумат вакиллари самолётлар орасида “масофанинг йўқолиши”га нима сабаб бўлганлигини аниқлаш мақсадида учувчилар ва диспетчерларни сўроқ қилди. Айнан қайси авиалайнер, қанча масофада Трампнинг самолётига яқинлашгани ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмади.

    Бошқа янгиликлар