АсосийShou-biznes

​Жорж ва Амал Клунилар эгизак фарзанд кутмоқда

'​Жорж ва Амал Клунилар эгизак фарзанд кутмоқда'ning rasmi

Голливуд актёри Жорж Клунининг рафиқаси Амаль эгизакларни дунёга келтиради. Маълум бўлишича, жуфтлик июнь ойида ота-она бўлади.

Жорж ва Амаль 2014 йилда Венецияда никоҳланган эди. Бунга қадар жуфтликларнинг фарзанди бўлмаган.

Жорж Клуни “Тез ёрдам” сериалидан кейин жаҳонга машҳур бўлган эди.

“Оушеннинг 11 дўсти”, “Солярис” ва “Яхши немис” каби фильмлар унинг шуҳратини бутун дунёга таратди.

Амаль Клуни эса касби бўйича ҳуқуқшунос. Хусусан, у Жулиан Ассанжнинг “Викиликс” ташкилоти ҳуқуқларини ҳимоя қилган эди.

Бошқа янгиликлар