АсосийShou-biznes

​Райҳон Андрей Малаховнинг “Пусть говорят” кўрсатувига интервью бердими?

'​Райҳон Андрей Малаховнинг “Пусть говорят” кўрсатувига интервью бердими? 'ning rasmi

Интернетда Райҳоннинг озиш учун қандайдир таблеткаларни истеъмол қилганлиги борасида россиялик телебошловчи Андрей Малаховнинг “Биринчи” телеканалда эфирга узатиладиган “Пусть говорят” кўрсатувига интервью бергани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Райҳон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мазкур маълумотларга муносабат билдирди.

“Азизларим, сизга мурожаат қилиб, реклама мақсадида фирибгарлар томонидан тарқатилаётган ўзим ҳақимдаги маълумотларни инкор этмоқчиман. Бу борада ҳеч қандай интервью бермаганман. Таблеткалар воситасида озиш ҳақидаги ҳамма маълумот ёлғон. Бундай маълумотларга ишонмаслигингизни ва айниқса, бундай препаратларни истеъмол қилмаслигингизни сўрайман”,—деб ёзади Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Бошқа янгиликлар