АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Исо Термизий зиёратгоҳида бўлди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Исо Термизий зиёратгоҳида бўлди'ning rasmi

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

2016 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев мазкур зиёратгоҳга ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.

Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда. Мажмуа ёнидаги қабристон ободонлаштирилди, 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилди, сув, электр энергияси ва газ тармоқлари тортилди.

Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, мажмуани обод масканга айлантириш, зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берди.

Бошқа янгиликлар