1

​Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги замонавий уй-жой массивини бориб кўрди

ЖАМИЯТ 11.02.2017, 09:38
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги замонавий уй-жой массивини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойлар, бу ерда аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхон воҳасида 1009 арзон ва замонавий уй-жой барпо этилмоқда, деб ёзади ЎзА. Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида қисқа муддатда 32 хонадондан иборат 2 қаватли иккита, хўжалик иморатлари ва алоҳида ҳовлиси бўлган бир қаватли ўнта шинам уй бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида қурилган янги массивда ижтимоий инфратузилма объектлари, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилган. Табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари ёш оила Ўктам Абдуллаев ва Малоҳат Жумаева хонадонида бўлиб, уларни янги уйга кўчиб ўтгани билан табриклади. 3 хонали уйнинг ҳовлисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун томорқа бор.

Президентимиз янги уйда ёш оила бахтиёр ва фаровон яшаши учун яратилган қулайликлар билан қизиқди. Хонадон соҳибининг бувиси Каромат момо Абдуллаева кўркам, обод ва шинам уйларни олишда кенг имкониятлар яратилаётгани, бу ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини айтиб, Президентимизни дуо қилди.

Шавкат Мирзиёев 16 хонадондан иборат икки қаватли уйда яшаётган уй соҳиблари билан ҳам суҳбатлашди. Халқимизнинг тобора ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, улар учун муносиб ҳаёт шароитлари яратиб бериш бугунги кундаги асосий вазифалардан эканини алоҳида қайд этди. Мутасадди раҳбарларга вилоятнинг қишлоқ массивларида аҳолига шаҳарлардагидан қолишмайдиган турмуш шароитлари яратиш, якка тартибда уй-жой қуриш кўламини янада кенгайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1