Тайванда сайёҳлик автобуси билан содир бўлган ЙТҲ сабабли камида 32 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий янгилик агентлиги хабарларига кўра, ҳалокат вақтида автобус салонида 42 нафар йўловчи бўлган — уларнинг барчаси пенсионер, шунингдек гид ва ҳайдовчи.
Маълум бўлишича, 12 нафар жабрланганлар касалхонага етказилган. Автобус тезлик шоссесида ағдарилиб кетган.
Автобус салонида хорижликлар бўлмаган. Ҳалокат жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.






