Алжирнинг “Шурук” медиахолдинги журналисти бўлган Самира Моуаки душанба куни Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида бошидан оғир яраланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Журналист қиз жанговор ҳаракатларни ёритиш мақсадида фронт чизиғига борган ва уни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг снайпери яралаган. Самира Моуки вертолёт ёрдамида Бағдодга келтирилган. Айни пайтда унинг аҳволи оғир ва кома ҳолатида.
2016 йилнинг октябрь ойида Ироқ ва АҚШ ҳарбийлари томонидан шарқий Мосул “Ислом давлати” жангариларидан озод этилган эди. Шаҳарнинг ғарбий қисми эса ҳамон террорчилар назоратида қолмоқда.






