Хитойнинг Хунань вилоятидаги кўмир шахталаридан бирининг портлаши оқибатида 8 нафар кончи ҳалок бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Воқеа кечаси юз берди. Портлаш пайтида конда 29 нафар кончи бўлган, улардан 18 нафари юқорига чиқишга муваффақ бўлган, бир нафари яраланган. Қидирув-қутқарув тадбири давомида 8 нафар кончининг жасади топилди, 3 нафар кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қидирув ишлари давом этмоқда. Портлаш сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Хитой кончилик саноати дунёдаги энг хавфли саноат бўлиб қолмоқда, чунки шахталарда йилига минглаб кончилар ҳалок бўлмоқда. Хитой ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириш ишларини олиб бормоқда. 2015 йилнинг март ойида Хитой ҳукумати меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида беш мингта шахтани ёпишини маълум қилган эди.






