Қирғистон республикаси ФВВ ва милиция ходимлари Ўш вилоятининг Чўн-Алай туманидаги йўллардан бирида қор кўчкисининг тагида қолган икки автомобилдаги 7 нафар йўловчини “асирлик”дан қутқарди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Қор кўчкиси уч минг кубометр ҳажмга эга бўлиб, Дароот-Қўрғон – Чак- Жаштилек йўлининг транспорт воситаси қатнайдиган қисмини босган. Daewoo Matiz ва "Нива" автомашиналари 7 нафар йўловчиси билан қор кўчкиси тагида қолган. “Қутқарув ишлари икки соат давом этди, барча йўловчилар қутқарилди”, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Қирғизистоннинг Ўш, Жалол-Обод вилоятларининг тоғли ҳудудларида қорнинг қалинлиги 1,5 метрни ташкил этади. Бу ҳуддудларда қор кўчкиси хавфи кучаймоқда. Қирғистон республикаси ФВВ вазирлиги раҳбари Қубатбек Боронов йиғилиш ўтказиб, ходимларга “Бирор фавқулодда ҳолат рўй берганда тезкорлик билан ҳаракат қилиш” вазифасини юклади.